Ўзбекистонлик ҳакам бошқарган ўйинда Марокаш ғалаба қозонди
Спорт
−
08:44 5353 1 дақиқа
Бугун, 20 июнь куни 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг “С” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Шотландия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев бошқариб борган ушбу баҳсда Марокаш 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жамоалар АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги Жиллетт стадиони майдонида баҳс олиб борди. Учрашувни ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Учрашувдаги ягона гол 2-дақиқада киритилди. Унга Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Исмаэль Сайбари муаллифлик қилди. Шундан сўнг, қолган дақиқаларда гол киритилмади.
Маълумот учун, “С” гуруҳининг 1-турида Шотландия Гаитини 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Марокаш Бразилия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида шотландияликлар жорий йилнинг 25 июнь куни Бразилияга қарши майдонга тушади. Марокаш эса шу куни Гаити билан баҳс олиб боради.
Live
Барчаси