Ўзбекистоннинг Португалияга қарши ўйинига ҳакамлар тайинланди
Спорт
−
20 июн 8708 1 дақиқа
2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Португалия миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув расмийлари маълум бўлди. FIFA мазкур баҳсни бошқариш вазифасини марокашлик ҳакам Жалол Жайедга топширди.
Марокашлик ҳакамга қанотларда ҳамюртлари Закария Бринси ва Мустафо Акаркад ёрдам беради. Тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакам сифатида Жанубий Африка Республикаси вакиллари Абонгайл Том ҳамда Захеле Сивела фаолият олиб боради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати 2-тур доирасидаги Португалияга қарши баҳс АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув жорий йилнинг 23 июнь куни ўтказилади ва Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.
Элатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк голини эса Аббосбек Файзуллаев киритди.
Live
Барчаси