Ҳусанов “Олтин тўп”ни ютиши мумкин – Ашурматов

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Рустамжон Ашурматов терма жамоадаги шериги, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни келажакда “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкинлини айтиб ўтди. Бу ҳақда Ашурматов “Спорт-Экспресс” нашрига берган интервьюсида сўз очди. 

“Ҳусановнинг ўсишидан ҳайратланганим йўқ. Чунки мен уни “Бунёдкор” асосий жамоасида ўйнаётган пайтимдан биламан, у эса академияда таҳсил оларди. Ўшанда унинг келажаги бундай бўлишини тасаввур қилмаганман, аммо ҳозирги натижаларига ҳайрон эмасман. Энг муҳими, унинг салоҳияти бундан ҳам юқори. Мен унга Англияда, Европада ва дунёда энг яхши футболчилардан бири бўлишини тилайман”, дейди Ашурматов.

Шунингдек, Рустам Абдуқодирни ҳали яна ўсишга қодир эканлигини ва келажакда “Олтин тўп”ни ҳам ютиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.

“Албатта, ҳозир кўриб турганимиз унинг энг юқори нуқтаси эмас. У ҳатто “Олтин тўп”ни ҳам ютиши мумкин. Мен унга “Манчестер Сити”га ўтишидан аввал ҳам, “Ланс”да ўйнаган пайтида ҳам қаттиқ ишонганман. У Францияда жуда яхши ўйин кўрсатганди”, дейди футболчи.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини эртага, 18 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 7:00 Мексикадаги “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин муносабати билан эртага барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10:00 да бошланиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Олтин тўп” Абдуқодир Ҳусанов Рустамжон Ашурматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг