Футбол байрами! Эртага Ўзбекистонда давлат ишлари кечроқ бошланади
Спорт
−
17 июн 6672 1 дақиқа
Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев эртага, 18 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк учрашуви муносабати билан барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10:00 да бошланишини белгилаб берди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Президентимиз эртанги матчни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қиладилар. 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10 да бошланишини белгилаб бердилар”, дейди Шерзод Асадов.
Маъумот учун, Ўзбекистон Жаҳон чемпионатидаги тарихий учрашувда Колумбияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 07:00 да Мексикадаги “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади. Кейинги баҳсларда эса Фабио Каннаваро шогирдлари Португалия (23 июнь) ва Конго Демократик Республикасига (28 июнь) қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жароҳати сабабли Жаҳон чемпионатида иштирок этолмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси