Ўзбекистон Мисрнинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини юқори баҳолади
Жамият
−
13 Июнь 1592 1 дақиқа
Бугун, 13 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қоҳира шаҳрида Миср Араб Республикаси Бош вазири Мустафо Камол Мадбули билан учрашди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
Саидовга кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси номига йўллаган самимий саломи ва энг эзгу тилаклари етказилган.
Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги кенг қамровли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари атрофлича муҳокама қилинган.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, саноат кооперациясини кенгайтириш, транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Маданий-гуманитар, таълим ва диний-маърифий соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада бойитиш бўйича ҳам фикр алмашилган.
Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам мулоҳазалар билдирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Мисрнинг Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, можароларни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашини таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоир Президенти Абдулмажид Теббун билан учрашганди. Учрашув аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилаклари Жазоир раҳбарига етказилган.
Live
Барчаси