Саида Мирзиёева Амир Темур ҳақидаги спектакль томошасига борди

Жамият

image

Бугун, 12 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбек миллий академик драма театрида “Адолат фасли” спектакли томошасига борди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Амир Темур ҳаётидан бир кун ҳақида ҳикоя қилувчи кучли саҳна асари бўлибди. Бош ролни куни-кеча “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган Ёдгор Саъдиев ижро этди. Ўзбекистон халқ артистини кўп йиллик меҳнатининг юксак эътирофи ҳамда қутлуғ сана – 80 йиллик юбилейи билан чин дилдан табриклайман”, дейди Саида Мирзиёева.

Унинг билдиришича, ижодий жамоа Соҳибқирон сиймосини нафақат улуғ ҳукмдор ва саркарда, балки, аввало, беқиёс матонат эгаси, метин иродали инсон сифатида намоён эта олган.

“Биз бугун Миллий театримиз ва унга ҳаётини бағишлаган фидойи инсонларнинг улкан салоҳиятини қалбан ҳис этдик”, дейди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрида Вильгельм Гауф эртаги асосида саҳналаштирилган “Халифа Лайлак” спектаклини томоша қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева театр спектакль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг