Конгода Эбола авж олиши фонида шифокорлар иш ташлаяпти 

Олам

image

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси эпидемияси фонида шифокорларнинг иш ташлаши бошланди. Тиббиёт ходимлари иш ҳақини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни кўпайтиришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда SBS News хабар берди.

Шу билан бирга, касаба уюшмалари ҳукумат билан музокаралар олиб бораётган бир пайтда, мамлакатдаги тез тиббий ёрдам хизматлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда ва беморларга ёрдам кўрсатмоқда.

Тиббиёт ходимларининг иш ташлашидан ташқари, вирусни аниқлаш тестлари билан боғлиқ муаммолар ҳам юзага келган: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, ташкилотнинг Жанубий Киву провинциясидаги Букаву ва Лвиро, шунингдек, қўшни Шимолий Киву провинциясидаги Гома шаҳрида жойлашган учта лабораториясида беморлардан олинган намуналарни таҳлил қилиш учун зарур бўлган сарфлаш материаллари тугаб қолган. 

Мана шундай вазиятда Конго расмийлари Бундибугйо штамми келтириб чиқарган 598 та тасдиқланган касалланиш ҳолати ва 115 та ўлим ҳақида хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конго Демократик Республикасидаги учта лабораторияда Эбола вирусини аниқлаш бўйича тестлар жиҳозлар етишмаслиги сабабли вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус Конго иш ташлаш Эбола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг