Энди нарколаборатория ташкилотчилари 10 йилгача қамалиши мумкин

Жамият

image

Энди Ўзбекистонда нарколаборатория ташкил қилганлар 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда кеча, 11 июнь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларининг ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунда сўз боради.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ёки қайта ишлаш учун ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш ёхуд тарқатиш учун бангихона ташкил қилиш ёки сақлаш 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шу билан бирга, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига ҳомийлик қилиш 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Кучли таъсир қилувчи ёки захарли моддаларни ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш:

  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
  • 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда тегишли органлар томонидан жорий йилнинг дастлабки 5 ойи давомида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарийб 1,2 тонна наркотик моддалар аниқланиб, 59 та йирик наркожиноий тўда қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

қамоқ психотроп гиёҳвандлик нарколаборатория

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг