Судья катта ёрдамчиси 53 минг доллар пора билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти судининг судья катта ёрдамчиси 53 минг доллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти судининг судья катта ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бойлик орттирмоқчи бўлган. У жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича 2 нафар судланувчига нисбатан аниқланган 6,3 млрд сўмлик зарар миқдорини қайта баҳолаш тўғрисида суд ажрими чиқариш орқали камайтириб, уларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ва дастлабки тергов даврида қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилдиришни ваъда берган.

Эвазига судланувчиларнинг қариндошидан 53 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.

Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Когон туманида ҳокими ўринбосари 12 минг доллар пора олаётганида қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё пора фирибгарлик қамоқ судья катта ёрдамчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг