“Ваҳшиёна бемаънилик”. Ариана Оқ уйга ўз мусиқасидан фойдаланишни тақиқлади
Маданият-санъат
−
12 Июнь 5743 1 дақиқа
Қўшиқчи ва актриса Ариана Гранде Оқ уйга Президент Дональд Трампнинг миграция сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун ўз қўшиқларидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда CBS хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, бу воқеа Оқ уй TikTok’да ўзининг миграция сиёсатини ёритувчи видеони жойлаштирганидан кейин юз берган. Видеокадрларда федерал агентлар одамларни ҳибсга олаётгани ва уларга кишан тақаётгани акс этган бўлиб, орқа фонда қўшиқчининг “Bye” номли таронаси янграб турган.
“Илтимос, ҳеч қачон менинг мусиқамдан бундай ваҳшиёна, ғайриинсоний ва жирканч бемаънилик билан боғлиқ ҳолда фойдаланманг”, деб ёзган Гранде видео изоҳига.
Гранденинг ушбу баёнотига жавобан Оқ уй матбуот котиби Эбигейл Жексон шундай муносабат билдирди.
“Ҳақиқий ваҳшиёна, ғайриинсоний ва жирканч нарса – бу бегуноҳ Америка фуқароларига зарар етказган ва уларни ўлдирган жиноятчи ноқонуний иммигрантларнинг хатти-ҳаракатларидир”, дейди у.
Грандега яқин бўлган манбанинг хабар беришича, унинг жамоаси мусиқани видеодан имкон қадар тезроқ олиб ташлаш йўлларини ўрганмоқда.
Live
Барчаси