Тошкентдан Андижон ва Термизга тезюрар поезд йўлга қўйилиши мумкин

Жамият

image

Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 10 июнь куни Корея Республикасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош муҳандиси Қодиров Шарофиддин, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги бўлим бошлиғи Анвар Душаев ҳамда Hyundai Rotem компанияси президенти Леэ Ёнг Баэ ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилган.

Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ учун ишлаб чиқарилаётган “Жалолиддин Мангуберди” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездни етказиб бериш лойиҳасининг белгиланган муддатда амалга оширилиши юзасидан маълумот алмашилган.

Шунингдек, “Тошкент – Андижон” ва “Тошкент – Термиз” йўналишларида юқори тезликдаги поездлар ҳаракатини ташкил этиш мақсадида 8 та замонавий юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездни етказиб бериш лойиҳаси юзасидан техник шартларни якуний келишиш билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама этилган.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш ҳамда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чехиянинг Škoda Group компанияси Ўзбекистонга 10 та замонавий электропоезд етказиб бериш бўйича стратегик келишувни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тезюрар поезд Тошкент–Андижон Тошкент–Термиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг