Жиззахда аттракцион қулаб тушди. Жароҳатланганлар бор (видео)
3-саҳифа
−
11 Июнь 5490 1 дақиқа
Жиззах шаҳридаги истироҳат боғида аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилган. Ҳолат кеча, 10 июнь куни тахминан кеч соат 22:00 атрофида Жиззах шаҳар “Ўрда” экологик маданият ва истироҳат боғидаги “Ниятжон нияти” МЧЖга қарашли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Башня падения” номли 16 ўриндиқли аттракционда содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида жами 4 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Воқеа оқибатида ўлим ҳолати қайд этилмаган.
Қўшимча қилинишича, мазкур аттракционда навбатдаги техник кўрик 2025 йилнинг 5 ноябрида ўтказилган. Ҳозирда мутасадди масъул органлар томонидан терговга қадар дастлабки ўрганиш ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғида аттракцион занжири узилиб, қулаб тушган ва оқибатда 2 киши жароҳатланганди.
Live
Барчаси