Қувaйт ва Баҳрайнда ваҳима: кўчаларда сиреналар янграмоқда (видео)

Олам

image

Қувaйт Қуролли кучлари Бош штаби мамлакат ҳудудида ҳаво ҳужумига қарши тизимлар ишга туширилганини маълум қилди. Бу қарор Эрон томонидан ҳарбий базага дронлар орқали ҳужум қилингани ҳақидаги баёнотдан кейин қабул қилинган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қувaйт ҳарбийлари баёнотида айтилишича, ПВО тизимлари “душман ҳаво нишонларига қарши белгиланган оператив тартиб-қоидаларга мувофиқ қарши ҳаракат қилмоқда”.

Баҳрайн Ички ишлар вазирлиги ҳам мамлакат ҳудудида ҳаво ҳужуми сигналлари ишга тушганини тасдиқлаган. Кейинроқ Баҳрайн қиролининг оммавий ахборот воситалари бўйича маслаҳатчиси Набил ал-Хамер мамлакат ПВО тизимлари ҳужумларни қайтараётганини билдирган.

Аввалроқ, Эрон АҚШнинг Баҳрайнда жойлашган 5-флот ҳарбий базасига дронлар орқали зарба бергани хабар қилинган эди. Бу ҳужумлар АҚШнинг Эрондаги объектларга берган зарбаларига жавоб сифатида амалга оширилгани айтилмоқда.

Шу билан бир вақтда АҚШ Марказий қўмондонлиги Эронга қарши янги ҳарбий операциялар бошланганини маълум қилган. Ҳарбийлар буни Эронда Америка Apache вертолёти йўқ қилинганига жавоб деб изоҳлаган.

Вазият кескинлашиб бораётган бир шароитда Исроил ҳам Эронга қарши янги зарба беришга тайёр эканини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Баҳрайн Қувaйт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг