АҚШ делегацияси хитойлик мулозимлар берган нарсаларни ахлатга улоқтирди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Пекинга давлат ташрифи вақтида унга ҳамроҳлик қилган АҚШ делегацияси аъзолари ХХРдан учиб кетиш олдидан маҳаллий мулозимлар томонидан берилган барча нарсаларни ахлатга улоқтирди. Бу ҳақда ташриф буюрганлар таркибида бўлган “The New York Post” мухбири Эмили Гудин маълум қилди.

“Хитойдан берилган ҳеч қайси нарсани самолёт бортига олишга рухсат берилмади”, деб ёзди у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Журналистнинг сўзларига кўра, АҚШ вакиллари “Air Force One” (Президент самолёти) бортига чиқишдан олдин трап ёнидаги ахлат қутисига ташриф давомида ўзларига берилган барча нарсаларни – аккредитация карточкалари, бир марталик телефонлар ва делегация нишонларини (значокларини) ташлаб юборган.

“The New York Post” нашрининг ёзишича, киберхавфсизлик нуқтаи назаридан Дональд Трамп ва делегациянинг бошқа аъзоларига шахсий мобиль телефонларидан фойдаланиш тақиқланган. Америка маъмурияти ходимлари ташриф давомида фақат бир марталик телефонлар ва вақтинчалик электрон почта манзилларидан фойдаланган. Уларнинг шахсий қурилмалари эса Президент самолёти бортида GPS, Wi-Fi, Bluetooth ва бошқа сигналларни блокловчи махсус сумкаларда сақланган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти 13 май куни ХХРга борган эди. Бу унинг 2017 йилдан бери ушбу мамлакатга амалга оширган илк ташрифи бўлди. Музокаралар давомида Дональд Трамп ва Хитой Раиси Си Цзиньпин Яқин Шарқдаги низо ҳамда Ҳормуз бўғозидаги вазиятни ҳам муҳокама қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп делегация Пекин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг