АҚШ суди Оқ уйда UFC турнирини ўтказишга рухсат берди
Спорт
−
11:13 389 1 дақиқа
АҚШ суди UFC турнирини Оқ уй ҳудудида ўтказишга рухсат берди ва тадбирни бекор қилиш ҳақидаги даъвони рад этди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Турнир 14 июнь куни бўлиб ўтади. Мазкур тадбир АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирлари доирасига киритилган. Шунингдек, мусобақа санаси АҚШ президенти Дональд Трампнинг 80 ёшга тўлиши билан ҳам бир кунга тўғри келади.
Аввалроқ, ҳуқуқий ташкилотлар икки фуқаро номидан судга мурожаат қилиб, ҳукумат Конгресс билан келишмасдан туриб қонун талабларини бузганини ва тадбир даъвогарларнинг “эстетик ҳиссиётларига зарар етказиши”ни таъкидлаган ҳолда турнирни бекор қилишни талаб қилган эди. Бироқ суд мазкур талабни рад этди.
“Даъвогарларнинг вақтинчалик чеклов чораси қўллаш ёки тезлаштирилган дастлабки тақиқ чиқариш ҳақидаги фавқулодда илтимоси рад этилди”, дейилади суд ҳужжатида.
Маълумот учун, жорий йилнинг 14 июнь куни бўлиб ўтадиган турнирнинг асосий жангида UFC енгил вазн тоифаси чемпиони, грузин миллатига мансуб мағлубият нималигини билмай келаётган испаниялик Илиа Топурия ўз чемпионлик камарини америкалик Жастин Гэтжига қарши ҳимоя қилади.
Live
Барчаси