Шавкат Мирзиёев киберхавфсизлик бўйича Туркий альянс тузишни таклиф қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев киберхавфсизлик ва рақамли инфратузилмани ҳимоя қилиш бўйича Туркий альянс тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда у бугун, 15 май куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтказилаётган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида сўз очди.

“Терроризм, экстремизм ва ёт оқимларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришдан манфаатдормиз. Бу жараёнда киберхавфсизлик соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш ва замонавий мутахассислар тайёрлаш, тезкор ахборот алмашиш долзарб аҳамиятга эга”, дейди Ўзбекистон етакчиси.

Президентнинг сўзларига кўра, янги таҳдидларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш учун туркий дунё доирасида ягона хавфсизлик ва ишонч маконини яратиш лозим.

“Бу борада умумий механизм – Киберхавфсизлик ва рақамли инфратузилмани ҳимоя қилиш бўйича Туркий альянсни тузиш ташаббусини илгари сураман”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти сунъий интеллектдан фойдаланишда этика ва ахлоқ меъёрларига қатъий риоя қилиш, айниқса, муҳим эканини ҳам қайд этган. Давлат раҳбарига кўра, жорий йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ташкилот ташқи ишлар вазирлари ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувида бу масалаларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан биргаликда Туркистон шаҳрида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишган эди. Кейинроқ, Ўзбекистон етакчиси Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказди. Шунингдек, етакчилар Туркистон шаҳрининг тарихий-маданий марказида бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев саммит киберхавфсизлик Туркий альянс уркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг