Россияда 200 киши давлатга хиёнатда айбланиб судланди

Олам

image

2025 йилда Россияда давлатга хиёнат қилишда айбланиб судланганлар сони 200 нафардан ортиб кетди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар берди.

Аниқлик киритилишича, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг “Давлатга хиёнат” моддаси бўйича 219 киши ҳукм қилинган. Шунингдек, 14 киши жосуслик учун, 29 киши эса чет давлат ёки ташкилот билан Россия хавфсизлигига қарши қаратилган махфий ҳамкорлик қилгани учун судланган.

Барча судланувчилар озодликдан маҳрум этиш жазосига маҳкум этилган бўлиб, икки киши умрбод қамоқ жазосини олган. Давлатга хиёнат учун айбланганларнинг аксариятига (156 киши) судлар 10 йилдан 15 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Худди шундай жазо муддати жосусликда айбланган чет элликларга ҳам энг кўп қўлланилган. Хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан махфий ҳамкорлик қилиш ишлари бўйича жазо муддати 2 йилдан 8 йилгача қамоқни ташкил этди.

Давлатга хиёнатда айбланиб судланганлар орасида 12 нафар ўсмир (14 ёшдан 17 ёшгача), 5 нафар амалдор ва 12 нафар ҳарбий хизматчи бор.

Таққослаш учун, 2024 йилда давлатга хиёнат учун 145 киши, Россия хавфсизлигига қарши ҳамкорлик учун 21 киши, жосуслик учун эса 23 киши судланган.

Эслатиб ўтамиз, авваороқ 2025 йилда Россия судлари сўнгги ўн йилликларда кузатилмаган даражада кўп – рекорд миқдорда умрбод озодликдан маҳрум этиш жазолари чиқаргани ҳақида хабар берилган эди. Ўтган йилнинг январидан ноябригача бўлган даврда 100 нафар шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия давлатга хиёнат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг