Чадда қабилаларнинг қудуқ учун курашида 42 киши ҳалок бўлди
Олам
−
27 Апрель 4137 2 дақиқа
Чаднинг шарқий қисмида жойлашган Вади Фира вилоятидаги сув қудуғи учун бошланган можаро оқибатида камида 42 нафар маҳаллий аҳоли қурбон бўлди, 10 киши эса турли даражадаги тан- жароҳатларини олган. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматига таяниб, BBC хабар берди.
Қайд этилишича, можаро даставвал кичик бир қишлоқдаги 2 оиланинг сув қудуғи ўртасидаги тортишуви оқибатида юзага келган. Зиддият кенг ҳудудларга ёйилиб, дастлаб оилалар, сўнгра қабилавий тўқнашувларни келтириб чиқарган. Оддий тортишув қабилалар ўртасидаги қасос циклига айланиб кетиши оқибатда кўплаб уйлар ва одамлар ёқиб юборилган.
Чад парламенти Бош вазир ўринбосари Лимане Маҳамат бошчилигидаги делегация ҳудудга юборилгани ҳамда вазият давлат назоратига олинганини хабар қилган.
Маълумот ўрнида, Марказий Африка давлатларида жамоаларнинг қонли тўқнашувлари тез-тез учраб туради. Кўпинча можаролар маҳаллий фермерлар ва чорвадорларнинг ер ва сувларни бўлиша олмаслиги ва узоқ йиллик этник зиддиятлар ортидан вужудга келади.
Сўнгги ойларда қўшни Судандаги фуқаролар урушидан қочган қочқинларнинг мамлакатга кириб келиши озуқа ресурслари ва хавфсизлик борасидаги кескинликни янада оширган. Бу эса қабилалар орасидаги сув ва яйловлар учун ўзаро куршларни авж олдирмоқда.
Бугун, 27 апрель кунги парламент кенгашида мамлакат Бош вазири Алламае Халина ҳукумат Судандаги можаро чегара ҳудудини беқарорлаштирмаслиги учун барча зарур чораларни кўраётганини айтган.
Халқаро глобал инқирозларни таҳлил қилиш марказининг ҳисоботларига кўра, Марказий Африкада 2021-2024 йиллар оралиғида бўлиб ўтган 100 га яқин тўқнашувларда 1000 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, 2000 га яқин инсон эса турли даражадаги тан-жароҳатларини олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигерияда қуролли гуруҳ томонидан универститетга имтиҳон топшириш учун кетаётган мактаб ўқувчиларининг ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳожиакбар Муҳаммаджонов
Live
Барчаси