“Истамайман”. Трамп Эрон билан сулҳни узайтирмаслигини айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан сулҳ муддатини энди узайтирмаслигини билдирди ва ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилиши мумкинлигини инкор этмади. Бу ҳақда у бугун, 21 апрель куни CNBC телеканалига берган интервьюсида сўз очди. 

“Йўқ, мен буни қилишни истамайман”, дейди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, агар Эрон билан тинчлик битими тузилмаса, Қўшма Штатлар ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга тайёр.

“Мен зарбалар беришга тўғри келишини кутмоқдаман, чунки ишга айнан шундай кайфият билан ёндашиш маъқул деб ҳисоблайман. Аммо биз тайёрмиз. Ҳарбийларни назарда тутяпман – улар жангга ошиқишмоқда. Улар шунчаки ақл бовар қилмас даражада”, дейди АҚШ Президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон музокаралар гуруҳи эртага, 22 апрель куни тинчлик музокараларида иштирок этиш учун Исломободга йўл олиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Америка делегацияси ҳам аллақачон Исломободга йўл олган. Америкаликлар таркибидан вице-президент Жей Ди Вэнс, махсус вакил Стив Виткофф ва маслаҳатчи Жаред Кушнер жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Дональд Трамп сулҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг