Туркияда шифокор ғазолик ҳамкасби учун ноодатий намойиш ўтказди (видео)
Олам
−
18 Апрель 9695 1 дақиқа
Жорий йилнинг 12 апрель куни Туркиянинг Ризе шаҳри Республика майдонида Артвин Чоруҳ университети ўқитувчиси доктор Камол Соғлом Исроил қамоқхонасида сақланаётган фаластинлик шифокор Ҳоссам Абу Сафия учун бирдамлик намойишини ўтказди. Бу ҳақда “Anka” хабар берди.
Қайд этилишича, у норозилик намойишида қўллари боғланган, бўйнидан дорга осилган ва оёқлари остига чўғ ташланган ҳолатда турган. Шифокор бу ҳаракати билан Ғазода хизмат қилган, 2024 йил охиридан бери Исроил қамоқхонасида сақланаётган фаластинлик шифокор Ҳоссам Абу Сафияга ўз бирдамлигини билдиришга уринган.
“Ягона айбим ғазолик бўлиш. Мен фақат беморларимни даволадим. Мен ҳеч нарса қилмадим. Ягона айбим ғазолик бўлиш. Ғазолик бўлиш жиноятми? Мен болалар шифокориман, беморларимни даволадим. Ҳеч қандай ёмон иш қилмадим. Мени қутқаринг, мени қутқаринг,” деган у.
Намойиш давомида Соғлом билан бирга талабалар ҳам иштирок этиб, ўз норозилигини билдирган.
Маълумот учун, Ҳоссам Абу Сафия – Ғазодаги Камол Адван шифохонасининг болалар шифокори. У уруш даврида шифохонани тарк этмай беморларга хизмат кўрсатган. 2024 йил охирида Исроил ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинган ва ҳозиргача қамоқда сақланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил фаластинлик маҳбусларни қатл қилишга рухсат берувчи қонунни қабул қилганди.
Live
Барчаси