Эрон БАА, Қувайт ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий объектларига зарба берди

Олам

image

Эрон армияси Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий объектларига дрон зарбалари берди. Бу ҳақда Press TV хабар берди.

“Эрон армияси БАА ва Қувайтдаги АҚШ базаларига дрон зарбалари берди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, зарбалар оқибатида минглаб америкалик денгизчилар Баҳрайнни тарк этишга мажбур бўлишган.

БАА Энергетика, Сув ресурслари ва Қайта тикланувчи энергия вазирлиги маълумотларига кўра, Эрон дронлари зарбаси ортидан икки электр станцияси ва сувни шўрликдан тозалаш иншоотларига зарар етган. Вазирликнинг қўшимча қилишича, зарбалар давомида ҳеч ким жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга Ҳормуз бўғозини очиш бўйича қўйилган ультиматум муддати тугаб бораётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Баҳрайн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг