Эрон ЖЧнинг ҳар бир ўйинидан сўнг АҚШни тарк этади
Спорт
−
08 июн 7594 2 дақиқа
Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионати ўйинларидан сўнг, АҚШни тарк этишга мажбур бўлади. Бу ҳақда Эроннинг Мексикадаги элчиси Абулфазл Пасандидеҳ маълум қилди.
Аввалроқ, АҚШ Жаҳон чемпионати олдидан Эрон терма жамоаси делегациясининг айрим аъзоларига, жумладан мураббийлар штаби вакилларига виза беришни рад этгани ҳақида хабар берган эди.
“Биз эрталаб келамиз ва ўша куниёқ кетишимизга тўғри келади”, дейди элчи журналистларга.
Дастлаб Эрон терма жамоасининг йиғини АҚШнинг Аризона штатида ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ АҚШ билан қуролли можаро ва жамоа хавфсизлиги борасидаги хавотирлар туфайли, Эрон томони FIFA’дан машғулот базасини Мексикага кўчиришга рухсат сўраган.
Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож 24 май куни мазкур сўров маъқулланганини маълум қилган.
Мусобақа тақвимига кўра, Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичида жорий йилнинг 15 июнь куни Калифорния штатидаги Инглвуд шаҳрида Янги Зеландияга қарши майдонга тушади. Шунингдек, 21 июнь куни Белгия билан, 26 июнь куни эса, Сиэтл шаҳрида Миср терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Малумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этадиган мусобақа бўлади. Шунингдек, турнир биринчи марта бир вақтнинг ўзида 3 та давлат АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилади. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача давом этади.
Live
Барчаси