Тошкент ва Сирдарёда Умрага юборишни ваъда қилганлар ушланди
3-саҳифа
−
01 Апрель 1253 2 дақиқа
Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида Умра зиёратига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Р. фуқаро А.А.га танишлари ёрдамида виза ҳужжатларини тайёрлаб бериб, Умра зиёратига юбориши эвазига 1 650 АҚШ долларини олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Учтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Р. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, унга виза ҳужжатларини тайёрлаб бериб, Умрага юбориши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ҳолатда Сергели тумани ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. ва бошқалар фуқаро Ш.Я.нинг ишончига кириб, уни Саудия Арабистонига бориши учун виза ҳужжатларини тайёрлаб, Умра зиёратига юбориши эвазига 1 250 АҚШ долларини олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан судланган фуқаро Д.Б. 1 000 АҚШ доллари эвазига фуқарони Умра зиёратига юборишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур 4 та ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Жондор туманида одамларни Умра сафарига жўнатмоқчи бўлган фирибгар эр-хотин ушланганди.
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель