Тошкентда пиёдаларни босиб кетишига сал қолган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида пиёдаларга йўл бермай, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 30 март куни соат тахминан 17:50 да 12-автобус саройи филиали тасарруфида бўлган автобус ҳайдовчиси С.А. автобусни Сергели тумани “Янги Сергели” кўчаси бўйлаб бошқариб кетаёганида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдаларга йўл бермаган.

Ушбу қўпол қоидабузарлик ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлган.

Содир этилган ҳолат масъуллар иштирокида танқидий муҳокама қилинган. Келгусида шу каби кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш ва бундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида ҳайдовчи А.С. билан корхона ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида автобусда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркак 10 суткага қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобус Сергели

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг