Кореяга юборишини айтиб 65 млн сўм олган шахс ушланди
3-саҳифа
−
30 Март 1426 1 дақиқа
Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида фуқарони Жанубий Корея давлатига ишга юбориши эвазига 65 млн пулларини қўлга киритган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, департаментнинг Зарбдор тумани бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Р. фуқаро Э.М. нинг ишончига кириб, унинг ўғлини Корея давлатига ишлашга юборишни ваъда қилиб, эвазига 65 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида АҚШга ишга юборишини айтиб фуқародан 75 минг доллар олган шахс қўлга тушганди.