Эрон АҚШ билан келишув учун 5 та шарт қўйди

Олам

image

Эрон АҚШнинг можарони тугатиш бўйича таклифларини қабул қилмади ва ўз шартларини илгари сурди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, Press TV телеканали хабар берди.

“Теҳрон урушни ўзи хоҳлаган вақтда ва шартлари бажарилган тақдирдагина тўхтатади”, дейилади хабарда.

ОАВ маълумотларига кўра, Эрон қуйидагиларни талаб қилмоқда:

  • Яқин Шарқдаги “барча фронтларда ва барча қаршилик гуруҳлари учун” можарони якунлаш;
  • Уруш такрорланишининг олдини олиш учун аниқ механизмларни ишлаб чиқиш;
  • Ислом Республикасига етказилган зарар учун тўловларнинг муайян миқдорини кафолатлаш;
  • Теҳроннинг Ҳормуз бўғози устидан ҳукмронлигини тан олиш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The New York Times” газетаси исми ошкор этилмаган мулозимларга таяниб, АҚШ Эронга 15 банддан иборат режа топширганини хабар қилганди. Улар орасида Теҳроннинг ядровий дастурдан ва бошқа мамлакатлардаги прокси-гуруҳларни қўллаб-қувватлашдан воз кечиши, Ҳормуз бўғозини очиши ҳамда ракеталар сони ва учиш масофасини чеклаши каби талаблар бор. Бунинг эвазига Вашингтон санкцияларни бекор қилишни ва тинч мақсадлардаги атом энергиясини, хусусан, “Бушер” АЭСни ривожлантиришда ёрдам беришни таклиф қилмоқда.

23 март куни Дональд Трамп томонлар гўёки сулҳга келишиб олганини, шу сабабли у Эрон энергетика объектларига ҳужумларни беш кунга тўхтатишни буюрганини маълум қилди. Теҳрон эса ҳеч қандай музокаралар бўлмаганини айтмоқда. Мамлакат парламенти раиси Муҳаммад Боғир Ғолибафнинг сўзларига кўра, АҚШ Президенти бозорларни манипуляция қилиш учун фейк (ёлғон) хабарлар тарқатмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон можаро уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг