Бишкекда Иссиқкўл дунё маркази сифатида кўрсатилган харита ўрнатилади

Олам

image

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида дунё географияси ҳақидаги одатий тасаввурларни ўзгартирувчи харита ўрнатилади. Унда Ер маркази сифатида Европа ёки Яқин Шарқ эмас, балки Иссиқкўл кўрсатилади. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, объект учун Марказий Осиёдаги Ислом уйғониш даврида – ХI асрда мутафаккир Маҳмуд Қошғарий томонидан яратилган хаританинг нусхаси фойдаланилади. Айнан шу тарихий харитада Иссиқкўл дунёнинг маркази сифатида тасвирланган.

Хабарда ушбу ташаббусни давлат котиби Арслон Қўйчиев илгари сургани айтилган. Шунингдек, Маданият вазирлигига бу лойиҳа бўйича танлов ўтказиш ва пойтахтда ўрнатиладиган инсталляция учун энг яхши лойиҳани танлаш вазифаси топширилган.

Лойиҳа Маҳмуд Қошғарийнинг 1000 йиллигига бағишланади. Харита шунчаки санъат объекти бўлиб қолмай, балки Ўрта асрларда Марказий Осиё илм-фан ва маданият ривожида қандай муҳим ўрин тутганини эслатиб туради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда Ўш шаҳри ҳокими Женишбек Токторбаев унга совға қилинган машинани ҳокимият ихтиёрига топширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бишкек Маҳмуд Қошғарий Харита

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг