Елизавета II нинг болалигида ёзган мактуби аукционга қўйилади

Бу қизиқ

image

Қиролича Елизавета II нинг болалигида ёзган қўлёзма мактуби 27 февраль куни аукционга қўйилади. Тахминан 10–12 ёшларида (1936–1940 йиллар оралиғида) ёзилган ушбу мактуб учун 4 000 фунт стерлинггача таклифлар кутилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, бир саҳифадан иборат мактуб Виндзор шаҳридаги Royal Lodge қароргоҳининг бош уй хизматчиси Беатрис Стиллманга йўлланган. Унда итлар, отлар ва болалар расмлари чизилган бўлиб, кичик Елизавета “қушлар яхшими, тилла балиқлар ўлиб қолмадими?” деб сўраган. 

Мактубда марҳума қиролича териб олган примула гуллари ҳақида ҳам сўз борган. У бу гулларни Royal Lodge ходимлари ўртасида бўлишишни сўраган. Шунингдек, собиқ уй хизматчисига йўлланган мактубда қироллик хонадони ҳақида оддий, самимий эслатмалар ва чизмалар бор. 

Унинг ичида синглиси Қиролича Маргарет томонидан ёзилган яна бир мактуб ҳам чиққан. Унда у Стиллмандан “чўмилиш кийимимга қараб туринг”, деб илтимос қилган.

Аукционни ташкил қилаётган Hansons Auctioneers вакили Жастин Метюс 27 йиллик фаолияти давомида бундан-да гўзал нарсани кўрмаганман, деган.

Мактублар 2024 йилда Стиллман вафотидан сўнг невараси Уилям Вестакот томонидан каравот остидаги жамадондан топилган. У хатлар мавжудлигини билишгани, аммо уларни асл ҳолатда ўқиш жуда ҳайратли лаҳза бўлганини айтган. Унинг холаси Рейн қироллик оиласи билан учрашувларни илиқ хотиралар билан эслаб, Royal Lodge боғидаги катта ўйин уйида маликаларга қўшилиб ўйнаганини айтиб берган.

Эсалтиб ўтамиз, аввалқроқ Уйғониш даври рассоми ва ҳайкалтароши Микеланжело Буонарротининг (1475-1564) картинаси “Christie’s” кимошди савдосида 27,2 миллион АҚШ долларига сотилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

аукцион Елизавета II Мактуб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг