Лондон марказида Елизавета II ҳайкали ўрнатилади

Бу қизиқ

image

Англиянинг пойтахти Лондон марказидаги Цент-Жеймс боғида Елизавета II ҳайкали ўрнатилади. Бу ҳақда “Тhe Daily Mirror” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ёдгорлик 2026 йилда қиролича таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан очилиши режалаштирилган. Ёдгорликни яратиш устида Елизавета II нинг собиқ шахсий котиби Робин Женврин бошчилигидаги махсус қўмита ишламоқда.

Нашрнинг ёзишича, ёдгорликни ўрнатиш режалари келаси ҳафта охирида расман эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, қиролича Елизавета II 2022 йилнинг 8 сентябрь куни 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этганди. 

Қироличанинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар 2021 йил маълум бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон Елизавета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг