Ўзбекистонда Фуқаро авиацияси университети ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда Фуқаро авиацияси университети ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида маълум қилди.

“Янги самолётларимиз учун учувчилар, уларга техник хизмат кўрсатувчилар, аэропортлар учун сервис ва бошқарув соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Фуқаро авиацияси университети ташкил этилади”, деди Президент.

Маҳаллий авиақатновларни ошириш учун субсидиялашнинг янги тизими жорий этилади. Энди нархидан қатъи назар, сотилган ҳар бир чипта учун аниқ миқдорда субсидия ажратилади. Бу чипта нархини пасайтириш ва талабни оширишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, янги самолётлар учун учувчилар, уларга техник хизмат кўрсатувчилар, аэропортлар учун сервис ва бошқарув соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Фуқаро авиацияси университети ташкил этилади.

Ички темирйўлларни ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур қабул қилинади. Шаҳарларни тезюрар поездлар қатнови билан боғлаш учун 2026 йилдан яна 500 километр темир йўл қурилиши бошланади.

Келгуси йили 110 километр темир йўл тармоғи қурилиб, Бўка, Пискент, Бекобод, Боёвут туманлари ҳамда Нурафшон шаҳри пойтахт билан боғланади. “Тошкент – Самарқанд” йўналишида юқори тезликда ҳаракатланадиган йўловчи поездлар учун янги темир йўл линиясини қуриш бошланади.

Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Навоийдаги вокзаллар ҳам хусусий шериклик учун берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон илк бор ўзининг сунъий йўлдоши ва фазогирини космосга учиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Фуқаро авиацияси университети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг