Жиззахда қорадори сотаётган ўқитувчи ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида 47 ёшли мактаб ўқитувчиси гиёҳванд моддалар сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Шароф Рашидов туманида яшовчи 47 ёшли фуқаро тумандаги умумтаълим мактабларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаб келган.

Жиззах ИИБ Тезкор гуруҳ томонидан ўтказилган тадбирда, фуқаро ўзи меҳнат қилиб келган таълим муассасаси яқинида 1 миллион сўм эвазига “марихуана” сотаётган вақтида процессуал тартибда ушланган.

Тадбир жараёнида сотувга мўлжалланган жами 14 грамм гиёҳвандлик моддаси далилий ашё сифатида расмий тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда уйида 25,5 кг “марихуана” сақлаган шахс ушланганлиги ҳақида хабар берилганди.

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жиззах гиёҳванд қорадори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг