Тошкентдаги асосий кўчалардан бири вақтинча ёпилди
Жамият
−
16 Октябрь 2025 2607 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги Тарас Шевченко кўчасида гастрономик-кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан унинг айрим қисмлари вақтинча ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача, шунингдек, Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисм бугун, 16 октябрь соат 16:00 дан 20 октябрь соат 07:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилган.

Кўрсатилган даврда муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ҳамда Яшнобод туманларидан ўтувчи йўлларнинг маълум бир қисми таъмирлаш ишлари ортидан 8 октябрь кунидан бошлаб 20 октябрь кунигача транспорт воситалари учун ёпилганди.
Live
Барчаси