Туннелда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак ушланди (видео)
3-саҳифа
−
07 Январь 9622 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Фарҳод бозори яқинидаги туннелда номаълум эркак бир аёлга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилгани ҳақида видео тарқалди ва ушбу ҳолат турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, кеча, 6 январь куни тахминан соат 18:50 ларда номаълум шахс Учтепа тумани Лутфий кўчасида 1996 йилда туғилган Л.Қ. га нисбатан уятсиз, бузуқ ҳаракат қилган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида эркакнинг шахси аниқланган. Маълум бўлишича, у 1993 йилда туғилган В.Андрей бўлиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган. Ҳозирда Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Ушбу шахснинг ножўя хатти-ҳаракатларидан жабр кўрганлардан 71-231-95-20 рақамига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилиш сўралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Сўх туманида қўшни аёлга Telegram мессенжери орқали турли хил уятли гаплар ёзиб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган 19 ёшли йигит 5 суткага қамалганди.
Live
Барчаси