Қозоғистонда ҳайдовчисиз таксилар йўлга қўйилиши мумкин

Олам

image

Қозоғистон йўлларида ҳайдовчисиз таксилар йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда “24.kz” хабар берди.

Маҳаллий компания бугун, 4 октябрь куни Digital Bridge платформасида IT-лойиҳасини тақдим этди. Ҳукумат лойиҳани қўллаб-қувватласа, у келгуси йилдаёқ синовдан ўтказилиши мумкин. Компания 2027 йилда тўлиқ тижорат хизматини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Автомобиллар сунъий интеллект ёрдамида бошқарилади. Alatau City синов учун ишга тушириш жойи сифатида кўрилмоқда, ундан кейин Остона ва Олмаота шаҳарлари кутилмоқда.

“Давлат раҳбари сунъий интеллектни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда ва мамлакат кенг кўламли рақамлаштириш дастурига киришди. Ушбу стратегия доирасида биз МДҲда биринчи бўлиб ҳайдовчисиз такси хизматини йўлга қўйишимизга ишончимиз комил. Бизнинг асосий эътиборимиз ҳайдовчисиз транспорт воситаларига буюртмаларни қабул қилиш, йўлларда ҳаракат қилиш имконини берадиган 3D ва HD хариталарни яратишдир”, деган IT-компания асосчиси Майрамбек Абелкасов.

Digital Bridge кўргазмасида болаларни мактаб ва боғчаларда безориликдан ҳимоя қилишга мўлжалланган Россия стартапи ҳам тақдим этилди. Тизим сунъий интеллект ёрдамида ишлайди: у видеокузатув камералари тасвирларини таҳлил қилади, тажовузкорлик ҳолатларини бир зумда аниқлайди ва ходимларни огоҳлантиради.

Тизим Қозоғистондаги 60 та муассасада – мактаблар, болалар боғчалари, тиббий-ижтимоий марказларда жорий қилинган. Келгусида ишлаб чиқувчилар “ақлли машина” функциясини кенгайтириб, педагогларнинг психо-эмоционал ҳолатини кузатиш ва қурол борлигини аниқлашни режалаштирмоқда.

“Таълим муассасаларида болалар хавфсизлигини таъминлаш асосий устувор йўналишдир. Бизнинг тизимимиз зўравонликни реал вақт режимида аниқлайди ва бу ҳақда дарҳол расмийларга хабар беради. У мавжуд видеокамераларга ўрнатилади ва маълумотларнинг интернетга сизиб чиқишини олдини олган ҳолда видео оқимларни маҳаллий даражада қайта ишлайди”, дейди компания раҳбари Жасулан Салибаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг Tesla компанияси раҳбари Илон Маск ҳайдовчисиз Cybercab қўшалоқ таксиси ва ҳайдовчисиз Robovan микроавтобусини тақдим этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Digital Bridge ҳайдовчисиз таксилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг