Покистондаги портлашда камида 10 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Покистоннинг Балужистон шаҳрида кўчадаги портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий “Dawn” газетаси бугун, 30 сентябрь куни ҳукумат расмийларига таяниб хабар берди.

“Кветтадаги Чегара қўшинлари штаб-квартираси яқинидаги гавжум кўчада портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди”, дейилади нашрда.

Газетанинг ёзишича, ҳодиса “бомба ўрнатилган машина” билан боғлиқ бўлиб, 32 киши жароҳат олган. Улар шифохонага ётқизилган.

Нашрга кўра, ушбу ишда гумонланувчилар аллақачон йўқ қилинган.

Кветта полицияси бошлиғи Муҳаммад Балочнинг сўзларига кўра, портлаш бомба ўрнатилган автомобиль Модел шаҳарчасидан Чегара қўшинлари штаб-квартираси яқинидаги Хали йўлига бурилганида содир бўлган.

Балужистондаги ҳукумат раҳбари Мир Сарфраз Бугти воқеани кескин қоралаб, уни “террорчилик акти” деб атади.

“Ҳодисадан сўнг хавфсизлик кучлари тезкор ва самарали жавоб бериб, тўрт террорчини йўқ қилди”, дея ёзган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг Парвон вилоятидаги Баграм авиабазаси дарвозаси яқинида портлаш содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Покистон Балужистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг