Сурияда масжид портлатилди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бугун, 26 декабрь куни Жума намози вақтида Суриянинг Ҳомс шаҳридаги Имом Али ибн Абу Толиб масжидида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳат олган. Бу ҳақда “Al Mayadeen” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужум учун ҳозирча ҳеч бир томон расмий равишда жавобгарликни ўз зиммасига олмаган, бироқ ижтимоий тармоқларда бу ҳодиса “Ансор ас-Сунна” гуруҳи иши экани айтилмоқда. Портлашдан сўнг Сурия хавфсизлик кучлари воқеа жойини қуршаб олган, тез ёрдам бригадалари жароҳатланганларни шифохоналарга етказган.

Фаоллар ижтимоий тармоқларда ушбу ҳужум ортида “Ансор ас-Сунна” гуруҳи турганини айтмоқда. Бу гуруҳ аввалроқ алавийлар кўпчиликни ташкил этган ҳудудларга, хусусан Ҳомс, Тартус va Латакияга зарба бериш билан бир неча бор таҳдид қилган.

Вади ад-Даҳаб Ҳомс шаҳридаги энг йирик туманлардан бири бўлиб, у ерда алавийлар жамоаси яшайди. Сўнгги пайтларда бу ҳудудда бир нечта қотилликлар содир этилган. Энг сўнгги ҳодисалардан бири – мактаб ўқитувчисининг ўлдирилиши бўлиб, у уйига бомба ташланиши оқибатида ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳозирда Сурия аҳолисининг учдан икки қисми – 16 миллиондан ортиқ киши гуманитар ёрдамга муҳтож экани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия масжид портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг