Трамп АҚШ армияси учун рекорд миқдорда пул ажратишини эълон қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп қуролли кучларни мисли кўрилмаган даражада молиялаштириш режасини эълон қилиб, 2026 йилда бу мақсадга бир триллион доллардан кўпроқ маблағ ажратишга ваъда берди. Уушбу баёнот унинг мамлакатнинг юқори ҳарбий қўмондонлари олдидаги нутқи чоғида янгради.  

“Жуда муҳимки, бу мақсадда 2026 йилда бизнинг қуролли кучларимиз учун бир триллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлашни режалаштиряпман ва бу мамлакатимиз тарихидаги энг катта сумма бўлади. Бир триллион... бу жуда катта пул”, дейди Трамп.

Рекорд бюджет ҳақидаги бу баёнот мамлакатнинг юқори ҳарбий раҳбарияти курс ўзгариши ва эҳтимолий глобал можарога тайёргарлик ҳақида эълон қилган ўша “мисли кўрилмаган” йиғилишда янгради.

Эслатиб ўтамиз, шу учрашувда Бош штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Дэн Кейн АҚШ “урушга тайёр бўлиши керак”, чунки “рақиблар бирлашди”, дея очиқ баён қилган эди.

Ўз навбатида, Мудофаа вазири Пит Ҳегсет “аскарлар билан уруш”нинг тугаганини эълон қилиб, армияни “заҳарли мафкуравий чиқиндилар”, жумладан, “гендер хатоликлар” ва “кўйлак кийган эркаклар”дан бутунлай тозалашга ваъда берди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг