11 ойда АҚШга қанча ўзбекистонлик боргани очиқланди

Жамият

image

2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида жами 15 259 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди. 

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 минг нафарга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • саёҳат – 10 841 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 3 750 нафар;
  • ўқиш – 333 нафар;
  • хизмат юзасидан – 307 нафар;
  • даволаниш – 28 нафар.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 30 декабр кунидан бошлаб АҚШ Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси (DV) дастури бўйича визалар беришни тўхтатиб қўйганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ статистика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг