Путин Раҳмон билан гаплашди
Олам
−
30 Сентябрь 4793 1 дақиқа
Кеча, 29 сентябрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Россия Президенти Владимир Путин телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Тожикистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари Тожикистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, халқаро кун тартибидаги муҳим жиҳатлар юзасидан фикр алмашган.
Шунингдек, давлат раҳбарлари икки ва кўп томонлама форматларда яқинлашиб келаётган юқори даражадаги учрашувлар жадвалини кўриб чиққан.
Қайд этиш жоиз, Россия ва Тожикистон етакчилари охирги марта 18 август куни телефон орқали мулоқот қилган эди. Ўша суҳбатда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан Аляскада ўтган саммит натижалари ва Владимир Путиннинг Тожикистонга кутилаётган ташрифи муҳокама қилинган. Россия Президенти 9 октябрь куни Тожикистонга ташриф буюриши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Душанбеда “Марказий Осиё – Россия” саммити ва МДҲ давлат раҳбарлари Кенгаши йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси