Фаластин BRICS’га аъзо бўлмоқчи

Олам

image

Фаластин BRICS’га аъзолик учун ариза топширди, аммо ҳозирча жавоб олмади. Бу ҳақда Фаластиннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдулҳафиз Нофал РИА Новости'га берган интервьюсида сўз очди.

Элчининг сўзларига кўра, Фаластиннинг ўзига хос шароитлари бор ва улар тўлиқ аъзоликка имкон бермагунча, мамлакат BRICS’да меҳмон мақомида иштирок этишда давом этади.

“Биз ариза топширдик, аммо ҳануз жавоб олмадик”, деган Нофал.

Маълумот учун, BRICS 2006 йилда Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида ташкил этилган. 2024 йил бошида янги давлатларнинг қўшилиши билан бирлашма BRICS+ деб атала бошланди. Ташкилотга Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср, Эфиопия ва Индонезия аъзо ҳисобланади. Ўзбекистон эса ташкилотда ҳамкор давлат сифатида рўйхатдан ўтган. Ташкилотнинг асосий мақсади жадал ривожланаётган иқтисодиётга эга давлатларни бирлаштириш, уларнинг жаҳон саҳнасидаги ролини кучайтириш, сиёсатни мувофиқлаштириш ва глобал бошқарувнинг муқобил механизмларини яратишдан иборат. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигерия BRICSʼга ҳамкор давлат сифатида қўшилган тўққизинчи давлатга айланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Фаластин BRICS Абдулҳафиз Нофал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг