Тошкентда йўл талашиш ортидан ҳайдовчининг аёли ҳомиласидан айрилди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Муқимий кўчасида Gentra ва BYD автомашиналарининг ҳайдовчилари ўртасида келиб чиққан можарода ҳомиладор аёл тан жароҳати олиб, ўз ҳомиласидан айрилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, воқеа ҳайдовчилардан бири йўлнинг ўнг бўлагига ўтишга уринаётган вақтда бошланган. Можаро давомида BYD ҳайдовчиси ва унинг отаси Gentra ҳайдовчисига ҳужум қилиб, автомобиль ойналарини синдирган ҳамда унинг ҳомиладор турмуш ўртоғига жисмоний тажовуз қилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатган. Ҳодисанинг барча иштирокчилари қўлга олинган.

Қолаверса, ҳомила нобуд бўлишининг аниқ сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Мутаҳассислар хулосаси чиққанидан сўнг, жиноят ишининг ҳуқуқий малакаси қайта кўриб чиқилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ BYD русумли автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб, чорраҳадан светафорнинг қизил чироғида бурилгани учун жазоланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Gentra ҳомила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг