Тошкентда Matiz’га қасддан шикаст етказган шахс ушланди
Жамият
−
03 Январь 4107 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс томонидан Matiz русумли автомашинага шикаст етказилгани акс этган фото ва видеолар тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан расмий маълумот берилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 13 мавзе ҳудудида 1999 йилда туғилган Б.Г. маст ҳолатда бўлган вақтида 1954 йилда туғилган О.Р. га тегишли Matiz русумли автомашинага қасддан шикаст етказган. Ҳолат бўйича зудлик билан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида гумонланувчи Б.Г. қўлга олинган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув жараёни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи томонидан шахсан назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда ерости йўлидан ўтаётган қизнинг 500 долларлик телефонини олиб қочган йигит ушлангани ҳақида хабар берилганди.