Ўш ҳокими Садир Жапаровдан қаттиқ танбеҳ олди

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўш шаҳар ҳокими Женишбек Токторбоевга қаттиқ танбеҳ берди. Бу ҳақда Президент маъмурияти матбуот хизмати бугун, 16 сентябрь куни хабар берди.

Тегишли фармойиш Президент Садир Жапаров томонидан имзоланди.

Унга кўра, мамлакат Конституциясининг 71-моддаси, Президентнинг 2025 йил 4 июндаги 175-сонли “Сиёсий давлат лавозимлари, махсус давлат лавозимлари ва сиёсий муниципал лавозимлар тўғрисида”ги фармонининг 2-қисми 8-бандига мувофиқ, шунингдек, Қирғизистон Республикаси Меҳнат кодексининг 88-моддаси 1-қисми 3-банди билан одоб-ахлоқ қоидаларини бузган ҳолда ўз зиммасига юкланган вазифаларни тўғри бажармагани учун Женишбек Шермаматович Токторбоевга қаттиқ танбеҳ эълон қилинган.

Маълумот учун, Токторбоев ушбу лавозимга 2025 йил 23 январда тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Шопоков шаҳар ҳокимлиги мансабдор шахсларига товар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича давлат харидларини ўтказиш тартиб-таомилларини ўтказишда коррупцияга йўл қўйганлик ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилганди. Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри ҳоким ўринбосари Таалайбек Бойгазиев ҳам пора олишда гумонланиб, ҳибсга олинганди. Шунингдек, Тўқмоқ шаҳри ҳокими Мақсад Нусувалиев ҳокимлик йиғилиши пайтида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Тошиевнинг буйруғи билан ҳибсга олинганди. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг Бишкек шаҳар Первомай туман судининг 2025 йил 15 августдаги қарори билан мамлакат ИИВ Тергов хизмати терговчисининг илтимосномаси асосида Иссиқкўл тумани ҳокими Жапарбек Ўрмонов ҳам ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Садир Жапаров Женишбек Токторбоев танбеҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг