Пора олишда гумонланган “замҳоким” ҳибсга олинди

Олам

image

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри ҳоким ўринбосари пора олишда гумонланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахт ҳокимининг ўринбосари Таалайбек Бойгазиев пора ундириш факти бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида аввал олинган 35 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларининг бир қисмини қайтариш вақтида ушланиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Аниқланишича, мазкур маблағларни у Бишкек иссиқлик электр станциясини реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳаси доирасида хорижий компания манфаатлари учун олган. Бироқ Бойгазиев маблағларни олгач, турли сабабларни кўрсатиб, аввалроқ лойиҳа доирасида эришилган келишувларни амалга оширишдан бўйин товлаган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига кўра, айни пайтда ушбу жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳри ҳокими Мақсад Нусувалиев ҳокимлик йиғилиши пайтида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Тошиевнинг буйруғи билан ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бишкек Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Таалайбек Бойгазиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг