Тошкентда 180 млрд сўмлик ноқонуний криптовалюта схемаси аниқланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида 2025 йил бошидан буён 180 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний крипто-активлар айланмасини амалга оширганлар ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, “Хавфсиз кибермакон” тезкор профилактик тадбирлари доирасида Тошкент шаҳри ҳудудида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этувчи чет эл букмекерлик компанияларига хизмат кўрсатиб, Descent платформаси орқали қонунда белгиланмаган тартибда крипто-активлар айланмаси орқали пул маблағларини легаллаштириш билан шуғулланадиган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.

Яшнобод туманида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари доирасида жиноий гуруҳнинг 6 нафар аъзоси қўлга олинган. Улар жорий йилнинг январь ойидан бошлаб ҳозирги кунга қадар 180 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний крипто-активлар айланмасини амалга оширгани аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) 3-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 38 дан ортиқ уяли алоқа воситалари ва 1000 га яқин пластик карталар ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида зарарли дастурлар орқали 133 кишининг картасидан қарийб 3 млрд сўмни ўғирлаган шахcлар қўлга тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

криптовалюта крипто-актив

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг