Туркия Транспорт вазири тезликни ошириб, жаримага тортилди (видео)

Олам

image
Тезликни белгиланганидан 60 км/соатга оширганлар катта миқдорда жаримага тортилади north_east

Тезликни белгиланганидан 60 км/соатга оширганлар катта миқдорда жаримага тортилади

Туркия Транспорт вазири Абдулқодир Уралўғли Анқара–Нигде автомобиль йўлида соатига 224 километр тезликда ҳаракатланиб, уни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлади ва бу қоидабузарлик учун жарима ҳам тўлади. Бу ҳақда “Haberlar” хабар берди.

У дастлаб тезлик билан ҳаракатлангани акс этган видеони ижтимоий тармоқлар саҳифаларига жойлаган ва унинг остига “Чарчаганимизда жаноб Президентимиздан илҳом олиб, етарлича ишламадик деб йўлимизни давом эттирамиз”, дея изоҳ ёзган. 

Аммо ижтимоий тармоқларда Уралўғлининг машинада халқ қўшиғи остида ҳаракатланаётгани ва тезлиги 224 километр соатга чиққани катта эътирозларга сабаб бўлган. Чунки Туркия автомагистралларида рухсат этилган энг юқори тезлик 140 километр соатни ташкил этади.

Фойдаланувчилар вазирга тезлик қоидаларини бузгани учун кескин танбеҳ берган. 

Шундан сўнг, Уралўғли яна бир пост қўйиб, унда расмий жарима тўлагани ҳақида ёзган. 

“Анқара–Нигде йўлининг сўнгги ҳолатини кўриш учун ўзим рулга ўтирдим. Шу пайт фарқига бормасдан тезликни қисқа муддатга ошириб юбордим. Видеони улашиб, ўзимни ўзим фош қилдим. Тезлик қоидаларига амал қилиш ҳаммамиз учун мажбурий. Йўл хизматимиз томонидан зарурий жарима чораси қўлланди. Энди бундан кейин янада эҳтиёткор бўлишимни жамоатчиликка маълум қиламан”, дея изоҳ ёзган вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Абдулқодир Уралўғли Анқара–Нигде

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг