Украина Россияга зарба бериш учун АҚШ рухсатига муҳтож эмас – Зеленский
Олам
−
25 Август 2025 9346 1 дақиқа
Украина Россия ҳудудига фақат ўзининг узоқ масофали қуроллари билан зарба беради ва бунинг учун АҚШ рухсати керак эмас. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 24 август куни Киевда Канада Бош вазири Марк Карни билан ўтказган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Украина раҳбари шу тариқа Ғарб оммавий ахборот воситаларида АҚШ ўз ATACMS ракеталарини Россия ҳудудига зарба беришда қўллаш тақиқлангани ҳақидаги тахминлар тўғрисидаги маълумотлар ростми, деган саволга жавоб берди.
“Биз маҳаллий ишлаб чиқаришдаги узоқ масофали қуролларимиздан фойдаланамиз. Биз охирги пайтларда АҚШ билан бундай масалаларни муҳокама қилмаганмиз. Бу биринчи марта эди. Уларнинг бизнинг энергетика секторимизга қилган ҳужумларидан кейин бизнинг жавоб зарбаларимиз учун турли сигналларни эслайсиз. Бу узоқ вақт олдин эди. Бугун биз буни ҳатто эслай олмаймиз”, деди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп 21 август куни Truth Social ижтимоий тармоғида пост ёзиб, ўзидан олдинги президент Жо Байденни Украинанинг Россияга қарши урушда “ғалаба қозониш имконияти” йўқлигида айблаганди. Трамп бунга сабаб сифатида Байден Киевга интервенция қилувчи давлатга ҳужум қилишга рухсат бермаганини келтирган.
Live
Барчаси