Украинасиз тинчлик йўлини очиб бўлмайди – NB 8

Олам

image
Украина келажагини украиналикларнинг ўзларисиз ҳал қилиб бўлмайди – Макрон north_east

Украина келажагини украиналикларнинг ўзларисиз ҳал қилиб бўлмайди – Макрон

Дания, Эстония, Финляндия, Исландия, Латвия, Литва, Норвегия ва Швеция раҳбарлари АҚШнинг Украинада тинчлик ўрнатишга уринишини қўллаб-қувватлашини билдирди, бироқ Киевнинг музокаралар жараёнида иштирок этиши муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда кеча, 10 август куни эълон қилинган Шимолий-Болтиқбўйи 8 (Nordic-Baltic 8, NB 8) давлатлари раҳбарларининг қўшма баёнотида сўз боради.

Баёнот муаллифларининг қайд этишича, Россиянинг Украинага қарши агрессиясига чек қўйишга фақат Москвага изчил босим, Киевни қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва “ҳал қилувчи дипломатия” орқали эришиш мумкин.

“Тинчлик музокаралари фақат ўт очишни тўхтатиш ва Украина суверенитетини тўлиқ ҳурмат қилган ҳолда ўтказилиши мумкин. Украина халқи ўз келажагини белгилаш эркинлигига эга бўлиши керак.Тинчлик йўлини Украина овозисиз очиб бўлмайди. Украинасиз Украина бўйича қарор қабул қилинмайди ва Европасиз Европа бўйича қарор қабул қилинмайди”, дея таъкидлади NB 8.

Шу фонда “Шимолий-Болтиқ саккизлиги” Украинани қўллаб-қувватлашини ва “БМТ Низоми, Ҳелсинки келишувлари ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари асосида адолатли, мустаҳкам тинчлик” излашда ҳамкорлик қилишини яна бир бор таъкидлади.

Худди шундай мурожаат Европа давлатлари раҳбарлари томонидан Россия Федерацияси ва АҚШ Президентлари Владимир Путин ва Дональд Трампнинг Аляскада бўлиб ўтадиган учрашуви фонида эълон қилинди. Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас алоҳида таъкидлаганидек, Москва билан мумкин бўлган ҳар қандай келишув “Россиянинг кейинги тажовузи учун трамплин бўлмаслиги керак”.

“Россиянинг ўз ваъдалари ва шартномаларини бузиш тарихи Атлантиканинг ҳар икки томонида чуқур ишончсизликни келтириб чиқарди. АҚШнинг Москвага босими уруш тўлқинини ўзгартириши мумкин”, деб огоҳлантирди Каллас.

”Bloomberg” хабарига кўра, Европа етакчилари Трамп Путин билан учрашишдан олдин у билан гаплашмоқчи.

Маълумки, бугун, 11 август куни Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади, унда Украина бўйича кейинги қадамлар муҳокама қилинади. Муҳокама тафсилотлари ошкор қилинмаяпти, бироқ Трамп аввалроқ Россия ва Украина ўртасидаги потенциал тинчлик келишуви қандайдир “ҳудуд алмашинуви”ни ўз ичига олишини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Владимир Путин Дональд Трамп Европа Иттифоқи Эстония Украина Исландия Дания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг