Украина келажагини украиналикларнинг ўзларисиз ҳал қилиб бўлмайди – Макрон

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон Европа Иттифоқи Украинадаги вазиятни тартибга солишда иштирок этиши кераклигини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида ёзди.

“Украина келажагини украиналикларнинг ўзларисиз ҳал қилиб бўлмайди”, дея ёзган у.

Унинг сўзларига кўра, европаликлар ҳам “қарорда иштирок этишлари керак, чунки гап ўз хавфсизлиги ҳақида кетмоқда”.

Макроннинг қўшимча қилишича, Париж, Берлин ва Лондон “хоҳлаганлар коалицияси” доирасида амалга оширилган ишлар асосида Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади.

АҚШ ва Россия Президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин 15 август куни Аляскада uchrashadi.Rossiya Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари Украинадаги можарони узоқ муддатли тинч йўл билан ҳал қилиш вариантларини муҳокама қилади.

Бугун, 10 августга ўтар кечаси Украина ва Европа Иттифоқининг айрим давлатлари вакиллари Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги учрашув олдидан ўз позицияларини билдириш учун Буюк Британияда учрашди. Улар Вашингтонга можарога барҳам бериш режасини тақдим этган. Еврокомиссиянинг ёзишича, режа Россиянинг ўт очишни тўхтатиш эвазига Украина қўшинларини Донецк вилоятидан олиб чиқиб кетиш талабини рад этади ва бошқа қадамлардан олдин оташкесим тўхташи кераклигини таъкидлайди.

Европа Иттифоқи ва Украина таклифида, шунингдек, “ҳудудлар фақат ўзаро асосда алмашиниши мумкин, яъни Украина баъзи ҳудудлардан қўшинларини олиб чиқса, Россия Федерацияси бошқа ҳудудлардан қўшинларини олиб чиқиши керак” дейилади.

Европа етакчилари Трампнинг “ўлимни тўхтатиш, Россиянинг босқинчилик урушини тугатиш ва Украина учун адолатли ва мустаҳкам тинчлик ҳамда хавфсизликка эришиш” бўйича саъй-ҳаракатларини олқишлаган ва бунга фақат Украинани қўллаб-қувватлаш ва Россияга босимни биргаликда олиб бориш орқали эришиш мумкинлигига ишонч билдирган.

Улар шунингдек, Қўшма Штатларни Украинага жиддий ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатган ҳолда, шу жумладан Резолюция коалицияси механизми орқали, шу билан бирга, Россияга қарши амалдаги ва янги санкцияларни қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳаракат қилишда давом этишга тайёрлигини таъкидлади.

Франция, Финляндия, Германия, Буюк Британия, Италия, Польша ва Еврокомиссия раҳбарларининг баёнотида Украина келажаги бўйича музокаралар фақат унинг иштирокида ва ўт очишни тўхтатгандан кейин ўтказилиши мумкин, дейилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг