Бухорода бюджет пулидан “откат” олишга уринган бухгалтерлар ушланди

3-саҳифа

image
Ўнга яқин одамни чув туширган аэропорт назоратчиси ушланди north_east

Ўнга яқин одамни чув туширган аэропорт назоратчиси ушланди

Бухоро вилоятида бюджет маблағлари эвазига “откат” олишга уринган бош ҳисобчи ва унинг ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Бухоро вилоятининг Олот тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Ромитан туманида кийимдан ташқари нотўқима маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖдан бирлашма эҳтиёжлари учун 400 дона ётоқ чойшабларини сотиб олиш бўйича шартнома тузади. Бош ҳисобчиси ўзининг ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, мазкур шартномада товар нархини ошириб кўрсатиш орқали, яъни ҳар бир чойшабни 90 минг сўмдан эмас, балки 190 минг сўмдан ҳисоблаб, умумий харажатлар суммасини 76 млн сўм қилиб кўрсатади. 

Улар ортиқча ҳисобланган 40 млн сўм “откат”ни МЧЖ иш юритувчисидан талаб қилади. ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 32 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрида ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништириб, товарларни божхона назоратидан ўтказишда ёрдам беришни ваъда қилган шахс қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Олот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг